Британия украиналик денгиз пиёда аскарларини тайёрлайди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг айтишича, Лондон Украина денгиз флотининг қирғоқ мудофаа кучлари таркибида денгиз пиёда аскарлари корпусини тайёрлайди.

Фото: the wallstreet
«Биз украиналик денгиз пиёда аскарларини тайёрлашга келишиб олдик», — дея Сунакнинг сўзларини келтирган Reuters.
Бундан олдин Франция ва Буюк Британия Украинага қарши ҳужумга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш ниятида экани хабар қилинганди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Риши Сунак шундай деди: «Биз Украина бу урушда ғалаба қозонишини истаймиз ва биз бу борада мутлақо бирдаммиз. Бизнинг вазифамиз Украинани энг кучли ҳолатга келтиришдир».
Ғарб давлатлари Украинани «қанча зарур бўлса, шунча» қўллаб-қувватлаш ниятини бир неча бор эълон қилган, бироқ ҳарбий ҳаракатларни тинч йўл билан тугатиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.
Мавзуга оид

16:09 / 09.03.2025
Риши Сунак: Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга йўналтириш керак

14:44 / 20.02.2025
The Times: Британия Украинага қирувчи самолётларини юбориши мумкин

09:45 / 17.02.2025
Британия бош вазири Украинага қўшин жўнатишга тайёр

18:16 / 04.02.2025