Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, президент маъмурияти раҳбари Оқилбек Жапаров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Фото: gov.kg
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўзбек томонининг таклифига биноан Ўзбекистонга келган.
Ташриф давомида мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган қатор саноат ва илмий-техника корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон олий раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Оқилбек Жапаров Жиззах вилоятининг Манас қишлоғида истиқомат қилувчи этник қирғизлар билан ҳам учрашиш ниятида.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025