Ёвуз руҳлар кўли ёки сеҳрланган кўл (Фото)
Келимуту — Индонезиянинг Флорес ороли марказида, Энде шаҳридан 50 км шарқда Мони кичик шаҳарчаси яқинида жойлашган кичик, аммо таниқли вулқон.

Фото: Flickr
Вулқон чўққисида турли хил рангдаги учта кратер кўллари мавжуд. Гарчи улар бир вулқоннинг тепасида деярли ёнма-ён жойлашган бўлса-да, кўллар вақти-вақти билан бир-биридан мустақил равишда қизил ва жигаррангдан фируза ва яшил рангга ўзгаради.
Вулқонни ўраб турган ўзига хос ранглар ва қалин туман Келимутуга ғайритабиийлик бахш этади. Айнан шу табиати билан бу ер кўпчиликнинг эътиборини тортади.
Маҳаллий қишлоқлар аҳолиси оламдан ўтганларнинг руҳлари ҳаёти давомида қилган ишларига асосланиб, кўллардан бирида дам олиш учун келади, деб ҳисоблашади.
Шундай қилиб, кўллар Кекса одамлар кўли (Tivi Ata Mbupu), Йигитлар ва қизлар кўли (Tivu Nua Muri Kooh Tai ) ва Ёвуз руҳлар кўли ёки сеҳрланган кўл (Tivu Ata Polo) деб номланади.
Кўлларнинг ранги ўзгариб туришига, эҳтимол, вулқон газининг фаоллиги туфайли кўл таркибидаги минераллар натижасида юзага келадиган кимёвий реакциялар сабаб бўлиши мумкин.
Манзарали кўллар машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланиб, тарихий даврда кичик фреатик отилишлар манбаи бўлган. Бир вақтлар улар Индонезиянинг миллий валютаси — рупияда тасвирланган.
Мавзуга оид

16:35 / 07.02.2025
Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун Ўзбекистонда “Умра плюс” турпакети йўлга қўйилади

18:52 / 09.01.2025
Индонезия Apple компаниясига iPhone 16 сотувини қайта тиклашга рухсат бермади

22:22 / 06.01.2025
Индонезия БРИКС аъзосига айланди

15:29 / 19.12.2024