Фото: Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи ноқонуний туннеллар аниқланди
Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.

Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўллари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 3 ва 9 феврал кунлари Ўзбекистон ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилган. Жараён давомида Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрли иккита ерости йўллари мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

01:14 / 07.03.2025