Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди
Нодирбек норвегиялик рақибини илк марта классик шахматда ҳам енгди ва Нидерландиядаги турнир пешқадами бўлиб олди.

Фото: Chess.com
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Tata Steel-2023 турнири давом этмоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов етакчи гроссмейстерлар қаторида «Masters» гуруҳида, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров эса «Challengers» гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб боряпти.
5-турда 18 ёшли Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриб, уни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу натижадан сўнг, Нодирбек 5 та имкониятдан 4 очко жамғариб, «Masters» гуруҳи етакчиси бўлиб олди. Аввалроқ, Абдусатторов венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди.
«Masters» гуруҳида яна 8 та тур ўтказилади. Абдусатторовнинг кейинги рақиби 20 январ куни ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Прагнанандаа бўлади.
«Challengers» гуруҳида 17 ёшли Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. У 5 та имкониятдан 3,5 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақа 29 январгача давом этади.
Мавзуга оид

16:24 / 12.02.2025
Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШдан Ўзбекистон терма жамоасига қайтди

11:59 / 11.01.2025
2024 йилда энг кўп пул ишлаб топган шахматчилар маълум қилинди

14:16 / 01.01.2025
Непомняшчий ва Карлсен блиц бўйича ЖЧда ғалабани бўлишиб олди

20:58 / 28.12.2024