Манба: Медведчукни азовчиларга алмашиш Россиянинг таклифи бўлган
Туркиянинг «Hurriyet» газетаси Путиннинг Украинадаги одами экани айтиладиган Виктор Медведчукнинг 5 нафар «Азов» батальони қўмондонига алмашинув тафсилотларини маълум қилди. Россия ва Украина ўртасидаги бу алмашув ўтган йил сентябр ойида Анқарада ўтказилганди.

Фото: Украина президенти офис
Газета хабарида ёзилишича, алмашув таклифи Россия томонидан чиққан, музокаралар эса турк разведкачилари иштирокида Туркияда ўтказилган. Томонлар келишган кунда Анқарага Россиядан ичида азовчилар бўлган самолёт, Украинадан эса ичида Медведчук бўлган самолёт қўнган. Ҳар икки томон вакиллари самолётлар қўнганидан кейин асирлар шахсини аниқлаш ва уларнинг саломатлигини текшириш учун бортларга чиққан.
Шунга ўхшаш жараёнлар амалга оширилганидан сўнг асирлар алмашилган. «Азов» қўмондонлари хавфсизлик юзасидан Туркияда қолган, уларнинг хавфсизлиги учун шахсан Туркия президенти Эрдўған кафолат берганди. Хабарда ёзилишича, азовчиларнинг Туркияда қолиши Россия музокарачилари талабларидан бири бўлган.
Россия алмашинув натижасида қўлга киритган украиналик Виктор Медведчукнинг тақдири ҳамон номаълум.
Украина томони Медведчук қўлга олингани ҳақида 2022 йил 13 апрел куни хабар берган ва у Путиннинг одами эканини маълум қилганди. Россия томони эса ўшанда Медведчук Украина фуқароси экани, Россияга унинг алоқаси йўқлигини билдирган.
Мавзуга оид

00:10
Ҳиндистонда Россияга алоқадор навбатдаги «крипто қироли» ҳибсга олинди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

20:25 / 12.03.2025
Россияда қарийб 54 минг қамоқхона нозири етишмаётгани маълум бўлди

18:24 / 12.03.2025