Ўзбекистон газ плиталарни асосан Беларус ва Хитойдан сотиб оляпти
Ўзбекистонга газ плиталар импорти 1,3 мингта ошган.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 4,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 38 979 дона газ плиталар импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, газ плиталар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1328 донага ошган.
Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар орасида Беларус биринчи ўринни эгаллаб турибди – 16,1 мингта.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Хитой – 15,1 мингта;
- Туркия – 5,3 мингта;
- Польша – 681 та;
- Италия – 625 та;
- Испания – 605 та.
Мавзуга оид

15:09 / 11.03.2025
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025