«Аэрофлот» Петербургдан Тошкент ва Самарқандга парвозларни йўлга қўйяпти
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербург — Тошкент ва Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни амалга оширади.

Фото: Reuters
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар Boeing-738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing-738 самолётларида амалга оширилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо, рейс 2022 йил 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.
«Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. «Аэрофлот» гуруҳига, шунингдек, «Россия» авиакомпанияси ва «Победа» лоукостер авиакомпаниялари киради.
Мавзуга оид

12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

07:50 / 30.12.2024
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

01:14 / 07.12.2024
«Аэрофлот» эски самолётларни эҳтиёт қисмлари учун сотиб олмоқда

15:39 / 19.11.2024