РФ мудофаа вазирлиги қўшинлар Херсондан тўлиқ чекинганини маълум қилди
Россия қўшинларини Херсондан Днепрнинг чап соҳилига олиб ўтиш жараёни 11 ноябр куни эрталабки соат 5:00 да якунланди. Бу ҳақда брифинг чоғида РФ мудофаа вазирлиги эълон қилди.

Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
«Ўнг соҳилда бирорта ҳарбий техника ва қурол қолмади. Барча россиялик ҳарбий хизматчилар Днепрнинг чап соҳилига олиб ўтилди. Россия қуролли кучлари тузилмалари ва ҳарбий қисмлари олдиндан тайёрланган мудофаа чизиқлари ва позицияларини эгаллади.
Россия қўшинлари гуруҳининг шахсий таркиб, қурол-яроғ, ҳарбий техникалар ва моддий воситаларида йўқотишларга йўл қўйилмади», дейилган вазирлик хабарида.

РФ мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенковнинг сўзларига кўра, тунда россияликларнинг чекиниши чоғида Украина қуролли кучлари «тинч аҳоли ва қўшинларни Днепрнинг чап соҳилига олиб ўтиш жараёнини барбод қилишга уринган». Хусусан, дарёни кечиб ўтиш жойига HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимининг бешта снаряди келиб тушган.
- 9 ноябр куни РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Украинадаги қўшинлари қўмондони генерал Сергей Суровикиннинг таклифига розилик берган ҳолда, Херсондаги қўшинларни Днепрнинг ўнг соҳилига олиб ўтишни буюрганди. Бу қарор шаҳарнинг тўлақонли таъминоти имконсизлиги ва россиялик ҳарбийлар ҳаётини сақлаб қолиш зарурати билан изоҳланди. Херсон Россия армиясининг Украинага босқини бошланганидан буён эгаллаб олинган ягона област маркази бўлиб турганди.
Мавзуга оид

10:10 / 09.02.2025
Украина генерали: «Залужний 2022 йилдаёқ Белгородга ҳужумни таклиф қилганди»

11:57 / 10.01.2025
Россия қўшинлари Херсонга авиабомбалар билан зарба берди

12:00 / 08.06.2024
Херсон вилояти «ҳокимияти»: Украина зарбасидан 22 киши ҳалок бўлди

15:48 / 29.12.2023