Тахиатош тумани ҳокими қамоққа олинди
Собиқ прокурор, айни пайтда ҳоким Илҳом Маткаримов фермердан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олганликда айбланяпти. Терговни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси олиб бормоқда.

Фото: Тақиатош тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
1 ноябрь куни Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига таяниб, ЎзАнинг хабар беришича, жиноят иши Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 25, 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми билан қўзғатилган.
Терговни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси олиб бормоқда.
Илҳом Маткаримов 2020 йил июнидан буён Тахиатош туманини бошқариб келмоқда. У 2018—2020 йилларда Мўйноқ тумани прокурори бўлган.
- Октябр ойи охирида Урганч тумани ҳокими ўринбосари 43 минг доллар пора билан ушланган эди.
- Ҳозирда Сурхондарёнинг Термиз шаҳри ва Музработ тумани собиқ ҳокимлари, шунингдек, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими устидан тергов кетяпти.
Мавзуга оид

12:21 / 05.03.2025
Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келди — президент

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025
Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

10:41 / 05.03.2025