Германия Оролбўйида экологик ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди.

Фото: Dunyo
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Германия кун тартибининг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Германия бозорига кенг турдаги сифатли ва рақобатбардош Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш, Германия етакчи компанияларини жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий дастури ва Германия ташқи ишлар вазирлигининг «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларини муҳокама қилдилар.
Анналена Бербок Ўзбекистоннинг Орол денгизи инқирози оқибатларига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид

19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025