Шарл Мишел «Кўксарой» қароргоҳи Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Фото: Президент матбуот хизмати
Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида "Кўксарой" қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.

Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган.

Шу билан Европа кенгаши раиси Шарл Мишелнинг мамлакатга ташрифи якунланади.
Мавзуга оид

20:29 / 15.11.2024
Ғайрат Фозилов Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди

08:41 / 27.01.2024
Шарл Мишел Еврокенгаш раҳбари лавозимини тарк этиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди

12:52 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда Шарл Мишел билан музокаралар ўтказди

13:34 / 08.01.2024