Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш концепцияси тасдиқланди

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Концепция президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутади:
- мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш;
- мактаб ўқувчилари китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, маънавий куч ва миллий истеъдодларни сақлаш;
- ҳарбий ватанпарварлик ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш;
- узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш;
- ўқувчиларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.
Ҳужжат билан умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланди.
Мавзуга оид

19:16 / 24.12.2024
“Муҳокамада ҳали такомилига етмаган” – “Маънавият экспертизаси” қайтарилиши мумкин

15:09 / 01.01.2024
Ҳудудларда 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилади

18:53 / 18.04.2023
«Ачинарли ва уятли» — вазир Сурхондарёда аёл ўқитувчилар калтакланиши ҳақида

15:26 / 17.04.2023