Қирғизистоннинг Боткен областида фавқулодда вазият режими жорий этилди
Маълумотларга кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувлар натижасида 24 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 103 киши жароҳат олди.

Фото: 24.kg
Қирғизистон ҳукуматининг ишончли вакили, фуқаро мудофааси раҳбари Абдикарим Алимбаевнинг буйруғига мувофиқ, Боткен областида фавқулодда вазият режими жорий этилди, деб хабар берди 24.kg.
Хабарда айтилишича, ушбу қарор Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида юз берган қуролли низо сабабли қабул қилинди.
Фавқулодда вазият режими фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини эвакуация қилиш, одамлар ҳалок бўлишига йўл қўймаслик ва тегишли кучларни сафарбар қилиш учун жорий этилди, дейилади хабарда.
16 сентябр куни Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон томони Лайлак ва Боткен районларидаги аҳоли масканларини ўққа тутганини маълум қилди.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, чегарадаги тўқнашувлар натижасида 24 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 103 киши жароҳат олди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025