Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқ манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Қуръон тиловат қилинди.
Давлат раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади.
Олий Мажлис, президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам биринчи президент ҳайкалига гуллар қўйди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Мавзуга оид

12:25 / 30.01.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024