Ўзбекистон | 09:37 / 29.08.2022
12348
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон унни асосан иккита давлатдан импорт қиляпти
Буғдой уни импорти ҳажми 41,6 минг тоннага ошган.

Фото: Kun.uz
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 млн долларга тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қуйидаги иккита давлатдан энг кўп импорт қилган:
- Қозоғистон – 218,3 минг тонна;
- Россия – 9,4 минг тонна.
Мавзуга оид

15:09
Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025