Бўзсув каналида сув қора рангда эканига расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Бўзсув каналининг Зангиота тумани “Токзор” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганиш жараёнига экологик мобил лаборатория ҳам жалб қилиниб, Бўзсув каналига ташланаётган оқова сувлардан, канал 500 метр тепа ва паст қисмларидан таҳлил учун намуналар олинди.
Ўрганишлар давомида сув қора рангда экани тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган рангли оқова сувлар билан боғлиқлиги маълум бўлди.
“Бўзсув аэрация станцияси” технологик жараёнлари кўздан кечирилган ҳамда ушбу тозалаш иншоотига мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келаётган 7 та тўқимачилик ва 2 та қоғозни қайта ишловчи корхоналар рўйхати шакллантирилган.
Эндиликда ҳар бир корхона фаолиятини текшириш юзасидан бизнес-Омбудсманга буюртмалар киритилиб, белгиланган тартибда экологик назорат, ўрганиш ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид

17:35 / 12.02.2025
“Ичимлик сув учун нақд пулда амалга оширилган тўлов базада қайд этилмайди” – “Ўзсувтаъминот”

13:30 / 13.01.2025
Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади

10:16 / 13.01.2025
Ичимлик суви сифати мониторингини юритувчи марказий лаборатория ташкил этилади

12:38 / 06.01.2025