Ўзбекистон | 10:26 / 17.08.2022
6687
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Россияга 45 минг тонна шафтоли етказиб берди
Ўзбекистон 2022 йил 7 ойида хорижга қиймати 50 млн AҚШ долларига тенг бўлган 53,4 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шафтоли экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 16 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 45,5 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон – 4,6 минг тонна;
- Қозоғистон – 2,7 минг тонна;
- Туркманистон – 412 тонна;
- Беларусь – 241 тонна;
- Мўғулистон – 7,1 тонна;
- БАА – 4 тонна.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025