Ўзбекистон | 10:46 / 10.08.2022
6425
1 дақиқада ўқилади
Беш нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди
Судьялар олий кенгаши йиғилиши кун тартибидан айрим судьялар ваколатини муддатидан илгари тугатишга оид масала ўрин олди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, муҳокамалар якунида кенгаш қарори билан беш нафар судья ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Улар:
- Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси С.Турсунов;
- Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А.Йўлдошев;
- Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди судьяси Б.Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;
- Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судьяси И.Ҳакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун;
- Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди раиси Ш.Шарипов вафот этгани муносабати билан лавозимларидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Мавзуга оид

13:13 / 18.02.2025
АҚШда судья дўкон ўғриларини машина ювдириш билан жазолашни таклиф қилди

11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

13:24 / 06.02.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин

11:05 / 10.11.2024