Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.

Ўткир Раҳмонов
Қайд этилишича, Ўткир Раҳмонов Зафаробод тумани ҳокими сифатида иш бошлади.
Бунга қадар Ў.Раҳмонов Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, шу кунгача Нодир Ражабов Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У нима сабабдан ишдан кетгани ва қаерга ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум.
2021 йил бошида Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Иброҳим Қаршибоев бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан Зафаробод туман ҳокими лавозимига Нодир Ражабов тайинланганди.
Мавзуга оид

14:10 / 06.09.2021
«Бунақаси Афғонистонда ҳам йўқ» — Иқтисодчи Зафаробод-Фориш йўли мисолида соҳада қилиниши керак бўлган ишларни санади

09:58 / 25.08.2020
Зафаробод туман ҳокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

00:50 / 18.08.2020
Зафарободда тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган ветеринария бўлими бошлиғи жазоланди

16:52 / 28.12.2019