Евро ва доллар курси 20 йил ичида биринчи марта тенглашди
Евро ва доллар 2002 йилдан бери биринчи марта тенглашди. Европа марказий банки Европа валютасининг қулаши олдини олиш учун кредитлар бўйича фоиз ставкаларини оширишда давом этади.

Фото: Picture Alliance
20 йил ичида биринчи марта икки йирик жаҳон валютаси паритетга келди: 12 июль, сешанба куни еврони 1,00003 АҚШ доллари нархида сотиб олиш мумкин бўлди.
Ягона Европа валютаси йил давомида аста-секин арзонлашди ва июнь ойида унинг нархи кескин тушиб кетди. Мутахассислар буни Украинадаги уруш оқибатлари ва «Шимолий оқим 1» газ қувурининг режали техник хизмат кўрсатиш учун тўхтатилиши фонида Россия гази нархининг ошиши билан боғлашмоқда.
Европалик истеъмолчилар энди импорт қилинадиган товарлар учун кўпроқ тўлашлари керак бўлади, Европа экспорти эса халқаро бозорларда янада жозибадор бўлади.
Европа марказий банки кредит ставкаларини оширди ҳамда инфляцияни жиловлаш учун буни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бироқ, АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) шунга ўхшаш чораларни анча тезроқ амалга оширмоқда, бу эса долларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беряпти. Доллар ва евро охирги марта 2002 йилда Европа банкнотлари ва тангалари чиқарилгандан сўнг тенг қийматда бўлган эди.
Мавзуга оид

10:09
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

16:55 / 20.02.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

20:50 / 26.01.2025
АҚШ долларнинг баъзи банкнотлари дизайнини ўзгартиради

11:05 / 21.01.2025