«Реал» — 14 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби

Фото: UEFA
Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» ва «Реал» клублари тўқнаш келишди.
Парижда ўтган баҳсда Мадрид клуби Винисиус Жуниорнинг 59-дақиқадаги ягона голи эвазига ғалаба қозонди ва 14-бор Европанинг тенгсиз клубига айланди.
Эътиборлиси, беллашув инглиз клуби устунлигида ўтди. Зарбалар: 23(9) — 4(1). Аммо Куртуа 9та сейв қилиб, финал қаҳрамонига айланди.
ЕЧЛ. Финал
Ливерпуль — Реал 0:1
28 май, «Энфилд»
Гол: Винисиус (59).
Ливерпуль — Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон (Кейта, 77), Тиаго (Фирмино, 77), Салоҳ, Диас (Жота, 65), Мане.
Реал — Куртуа, Карвахаль, Милиато, Алаба, Менди, Каземиро, Кроос, Модрич (Себальос, 90), Вальверде (Камавинга, 86), Винисиус (Родриго, 90+3), Бензема.
Огоҳлантириш: Фабиньо (42).
Мавзуга оид

01:45 / 20.01.2025
Перес «Реал» президентлигига қайта сайланди. У 5-бор сайловларсиз ғалаба қозонди

02:16 / 13.01.2025
7 та гол урилган супер класикода «Барса» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 15-бор Испания суперкубогини қўлга киритди

02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди

01:58 / 02.06.2024