Билл Гейтс ҳаводан тоза сув олиш бўйича стартапга сармоя киритди
Гидропанелнинг ташқи кўриниши қуёш батареясини эслатади, фақат у электр ўрнига сув ишлаб чиқаради.

Фото: Source Global
Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг Breakthrough Energy венчур фонди ҳаводан сув олувчи гидропанеллар ишлаб чиқарадиган Source Global стартапига сармоя киритди, деб хабар берди CNBC.
Стартапга айни пайтгача 150 млн доллар сармоя киритилди. Инвесторлар орасида BlackRock ва Lightsmith компаниялари ҳамда Duke Energy ҳолдинги бор.
Source Global бош директори Коди Фризен панелларни 2014 йилда, Аризона университетининг муҳандислик мактабида ишлаб юрган вақтида ихтиро қилган. Бир йилдан кейин эса панелларни ишлаб чиқариш бўйича стартапни йўлга қўйган.
Дастлабки 40та гидропанел 2018 йилда Кенияда ўрнатилган, ҳозирда бу панеллардан 52 мамлакатда фойдаланилмоқда.
Гидропанелнинг ташқи кўриниши қуёш батареясини эслатади, фақат у электр ўрнига сув ишлаб чиқаради. Бита панелнинг нархи 2 минг доллар туради.
Мавзуга оид

23:19 / 01.03.2025
Билл Гейтс келгуси авлодлар дуч келадиган 4 та асосий муаммони санади

10:12 / 28.02.2025
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

12:07 / 22.02.2025
Япониялик олимлар ҳидларни аниқлай оладиган дрон яратди

15:15 / 19.02.2025