Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод этиб кўрсатилди
Сердар Бердимуҳамедов 2021 йил февралдан буён мамлакат бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Фото: Asia Plus
Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов бўлажак сайловларда мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда Salam News нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, 14 февраль куни Туркманистон демократик партиясининг навбатдан ташқари IX съезди бўлиб ўтган.
«Кун тартибига кўра, Туркманистон президенти лавозимига Туркманистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовнинг номзоди илгари сурилди. Съезд қатнашчилари Сердар Бердимуҳамедовнинг нутқини тинглади ва уни қўллаб-қувватлади», — дейилади хабарда.
Сердар Бердимуҳамедов 1981 йилда туғилган. У Туркманистон қишлоқ хўжалик университетини битирган. 2008-2011 йилларда Россия ТИВ дипломатия академиясида, 2011-2013 йилларда Женевадаги хавфсизлик сиёсати марказида таҳсил олган.
Сердар Бердимуҳамедов 2018 йилда мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. 2020 йилда саноат ва қурилиш вазири лавозимини эгаллаган Сердар 2021 йил февралдан буён бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайлови шу йилнинг 12 март куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Туркманистон президенти ҳокимиятни ўғлига топширишга қарор қилганди.
Мавзуга оид

21:00 / 07.03.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими амал қила бошлади

14:53 / 17.02.2025
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон агросаноат соҳаси бўйича музокара ўтказди

23:49 / 10.02.2025
Ўзбекистонга 115 тонна дизел ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

17:01 / 03.02.2025