Автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар номи айтилди
Мутахассислар қатор мамлакатларни йўл ҳаракати хавфсизлиги ва сифати, машинани ижарага олиш ва ёнилғи нархи каби омиллар бўйича ўрганиб чиқишди. Рейтингда АҚШ биринчи ўринни эгаллади.

Фото: AP
Zutobi онлайн-платформаси АҚШ, Италия ва Испанияни автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар деб эълон қилди.
Мутахассислар қатор мамлакатларни йўл ҳаракати хавфсизлиги ва сифати, машинани ижарага олиш ва ёнилғи нархи каби омиллар бўйича ўрганиб чиқишди.
Рейтингда АҚШ 7,17 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринга 6,38 балл билан Италия жойлашди. Мамлакат йўллар сифати ва хавфсизлиги ҳамда автомобилни ижарага олиш нархининг пастлиги учун юқори баҳо олди.
Испания учинчи ўринга лойиқ кўрилди (6,34 балл). Мамлакатда тирбандлик даражаси паст (14,4 фоиз), автомобиллар ижараси арзон (кунига 27 доллар) ва йўллардаги хавфсизлик даражаси юқори (ЙТҲлар оқибатидаги ўлимлар сони 100 минг кишига етди, 3,9та).
Рейтингда шунингдек, Португалия, Словения, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Туркия ва Дания юқори ўринларни олди.
Мавзуга оид

19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди

22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади

15:05 / 02.09.2024