Тошкент аэропорти туман сабабли самолётларни қабул қилишни тўхтатди
Туман сабабли Тошкент аэропортининг фаолияти чекланди.

Фото: Uzbekistan Airports
Тошкент халқаро аэропорти самолётларни қабул қилишни тўхтатди. Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати хабар беришича, бунга қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси 300 метргача қисқаргани сабаб бўлмоқда.
Худди шу сабаб билан Нукус — Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган HY16 рейси Навоийдаги захира аэропортига йўналтирилган.
Шу билан бирга, бешта самолёт экипажлари учишга қарор қилган. Тошкентдан қуйидаги рейслар амалга оширилди:
- HY 303 — Тошкент — Тель-Авив;
- KC 128d — Тошкент — Олмаота;
- HY 3601 — Тошкент — Москва;
- HY 3631 — Тошкент — Санкт-Петербург;
- HY 9687 — Тошкент — Краснодар.
25 январь куни давомида ҳам Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги каби Тошкентдаги аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Бунга Марказий Осиё энерготизимидаги оммавий узилиш сабаб бўлганди. Электр таъминоти тикланиши билан Тошкент, Андижон, Самарқанд ва Нукус аэропортлари яна иш бошлаганди.
Мавзуга оид

12:01 / 18.02.2025
Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга йўналтирилди

11:00 / 06.01.2025
Туман Ўзбекистондаги учта аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди

12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

09:47 / 28.10.2024