Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Хитойда янги вирус тарқалаётгани ҳақидаги хабардан икки йил ўтиб ҳам дунё SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясига қарши курашни давом эттирмоқда. Тезлик билан вакциналар ишлаб чиқарилиши кўплаб мамлакатларга чекловларни юмшатишга ёрдам берди, аммо кўп жойларда мажбурий вакцинацияга қарши намойишлар бошланиб кетди.
Вирус мутация қилишда давом этди, касалланишнинг навбатдаги тўлқинлари юз берди. 2022 йил арафасида дунё кўплаб мутацияларга эга бўлган янги штамм омикрон билан тўқнашди. Бу штамм бўйича мутахассислар фикри турлича: бир томон омикронни пандемия якунига яқин қолгани белгиси деб кўрса, бошқалар - кураш давом этишини айтишади.
3 январь. Қўшма Штатлар касалланишлар ва ўлим ҳолатлари сони бўйича пешқадам. Фотода: Стэмфордда барча аъзоларида COVID-19 тасдиқланган ўн кишилик оила Рождествони карантин шароитида нишонламоқда. Фото: John Moore/Getty Images24 январь. Ҳиндистон шифохоналарида ўткир кислород танқислиги юзага келди. Шифокорлар беморларнинг оила аъзоларидан кислород бошқа оғир аҳволдаги беморларга етиши учун қариндошларини уйга олиб кетишни сўрашга мажбур бўлди. Фото: AP/ТАСС1 февраль. АҚШда британ штаммига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат Колорадода қайд этилди. Фото: Michael Ciaglo/Getty Images25 февраль. Исроил ҳукумати соат 20:30дан 5:00гача амал қилувчи комендантлик соати жорий этди. Бундан мақсад коронавирус кенг тарқалишига сабаб бўладиган оммавий сайрларга йўл қўймаслик эди. Фотода: исроилликлар яҳудийларнинг Пурим байрамини нишонламоқда.
Фото: Ilia Yefimovich/picture alliance via Getty Images
26 февраль. Рассом Флориана Менертанинг Штутгарт балети артистлари иштирокида ижтимоий масофа сақлашга бағишланган арт-проекти.
Фото: Sebastian Gollnow/picture alliance via Getty Images
1 март. АҚШнинг Колорадо штати Луисвилл шаҳридаги кексалар уйида пациентлар қариндошлари билан қучоқлашиб кўришиши учун ўрнатилган пластик пардадевор. Фото: AP/ТАСС8 март. COVID-19 тўлқини Ҳиндистонни қамраб олди, бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига ҳаддан ташқари юклама ташлади ва коронавирусдан ўлим даражаси кескин ошиб кетди. Фотода: Ражастонда қишлоқ аҳолисини эмлаш жараёни. Фото: Rebecca Conway/Getty Images14 март. Нью-Йоркдаги Бруклин кўпригида коронавирусдан вафот этганлар юзлари проекцияси. Фото: Spencer Platt/Getty Images13 апрель. Англияда спорт заллари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, бассейнлар, кутубхоналар, ҳайвонот боғлари, кўнгилочар масканлар ва ресторанлар очилди. Фото: EPA/Vostock-photo15 апрель. Бразилияда қашшоқ аҳолини хавфдан огоҳ этиш ва инфекция профилактикасига ўргатишга қаратилган маърифий кампания бошланди. Фотода: Петрополисдаги Капитан Америка қиёфасидаги ҳарбий полиция зобити. Фото: AP/ТАСС21 апрель. Чилида COVID-19 яна авж олди. Интенсив терапия бўлими палаталари тўлиб кетди, мамлакат чегаралари яна ёпилди. Фотода: дафн бюроси ходими Сантьягодаги қабристонда коронавирус қурбонлари кремациясидан кейин бўш тобутлар билан қайтмоқда. Фото: AP/ТАСС21 июнь. Кашмирдаги чўпонлар учун мўлжалланган вакциналарни олиб кетаётган тиббиёт ходими. Dar Yasin / AP / Scanpix / LETA5 июль. Москвада июнь ойида COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Пойтахтдаги Гостиный двор мажмуасида Россиядаги энг йирик эмлаш пункти очилди. Бу ерда кунига олти минг кишини эмлаш мумкин эди. Фото: Sefa Karacan/Anadolu Agency via Getty Images22 июль. Европанинг кўплаб давлатларида антиковид чекловларга қарши акциялар ўтказилди. Фотода: грек полицияси Афинада айрим тоифадаги фуқаролар мажбурий эмланишига қарши митингда водомётлар қўллади. Фото: AP/ТАСС5 август. Бразилия мактабларида бир ярим йиллик масофавий таълимдан кейин дарслар бошланди. Фото: AP/ТАСС12 август. Индонезияда дафн бригадалари тун-у кун ишлашди. Улар нафақат ўз асосий ишларини бажаришди, балки одамларни коронавирусдан вафот этганларнинг жасадларидан эҳтиёт бўлишга ўргатишди. Фото: Ulet Ifansasti/Getty Images20 август. Ҳюстон ўт ўчириш хизмати тиббий ходимлари коронавирусга чалинган беморни шифохонага олиб кетишмоқда. Техас штатининг йирик шаҳрида "дельта" штамми кенг тарқалган, шу туфайли шаҳар шифохоналарида тез тиббий ёрдам персонали катта юклама остида қолганди.
Фото: John Moore/Getty Images23 август. Хитой янги семестр учун ўқув муассасаларини очишга тайёрланмоқда. Фотода: волонтёрлар Бочжоудаги мактаб стадионини дезинфекция қилмоқда. Фото: Zhang Yanlin/VCG via Getty Images23 сентябрь. Бешта провинциясида ковидга қарши вакцинация паст суръатларда қолаётгани туфайли Таиланд чегараларини хорижий сайёҳлар учун очиш режасини кечиктирди. Фото: EPA/Vostock-photo13 октябрь. Осакадаги автомат ўйинлар зали вакцинация пунктига айланди. Япония бош вазири декабрь ойида ревакцинация старт олишини эълон қилди, мамлакат қишда вируснинг навбатдаги тўлқини юзага келишидан қочишга уринмоқда. Фото: Carl Court/Getty Images18 октябрь. Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида талабаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Фото: EPA/Vostock-photo21 октябрь. Австралиянинг иккинчи йирик шаҳрида қатъий карантин режими бекор қилинди. Мельбурнда 2020 йил мартидан буён турли даражада карантин жорий этиб келинди. Шаҳар аҳолиси жами тўққиз ой давом этган олти локдаунни бошдан кечирди. Шу тариқа, Мельбурн қатъий чеклов чоралари узоқ вақт амал қилиши бўйича рекорд ўрнатди. Фото: EPA/Vostock-photo27 октябрь. Перу аҳоли сонига нисбатан ковид-ўлимлар бўйича етакчи. Мамлакатда ўлим кўрсаткичи ҳар 1 миллион кишига 5,987 ҳолатни ташкил қилган. Фотода: Титикака кўли ёқасидаги Пуно региони аҳолиси вакцинацияси учун Pfizer/BioNTech олиб кетаётганлар. Фото: AP/ТАСС11 декабрь. Бразилия ҳукумати 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни ҳам Pfizer билан эмлашга рухсат берди, чунки мамлакатда ковид туфайли болалар ўлими ортганди. Фото: AP/ТАСС