Жанубий Суданда юзга яқин киши номаълум касалликдан вафот этди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган Жонглей штатига ўз мутахассисларини жўнатди.

Фото: UNHCR/Charlie Yaxley
Жанубий Суданда бир неча ҳафта ичида юзга яқин инсон номаълум касалликдан вафот этди, деб хабар берди BBC News.
Хабарга кўра, 89 киши ушбу касаллик қурбонига айланган. Вабога олинган тестлар манфий натижа берган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган Жонглей штатига ўз мутахассисларини жўнатди.
Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият вафот этганлар сони аслида анча кўплигини тахмин қилмоқда. Аксарият ҳолатлар шу йилнинг августида сув тошқинларидан катта зарар кўрган ҳудудда қайд этилган.
ЖССТ экспертлари касаллик эпимарказига вертолётда боришига тўғри келади, чунки у ерга қуруқлик орқали боришнинг ҳозирча имкони йўқ.
Мавзуга оид

14:22 / 05.02.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

22:06 / 28.01.2025
Ҳиндистонда 17 киши номаълум касалликдан вафот этди

09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади

01:46 / 07.12.2024