Қирғизистон президенти ташқи ишлар вазирлиги номини яна ўзгартирди
Вазирлик номи ўтган ой ўрталарида ташқи ишлар, ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги деб ўзгартирилганди.

Фото: ria.ru
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат ташқи ишлар, ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги номини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Фармонга мувофиқ, вазирлик номи Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги деб ўзгартирилди. «Ташқи савдо ва инвестициялар» сўзлари олиб ташланди», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Вазирлик номи ўтган ой ўрталарида ташқи ишлар, ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги деб ўзгартирилганди. Бу ташаббус мамлакат вазирлар маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаровдан чиққанди.
Унинг фикрича, ташқи ишлар маҳкамаси хорижлик инвесторларни жалб этиш каби қўшимча вазифаларни ҳам ўз зиммасига олиши лозим.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025