Собиқ полициячи Нью-Йорк мэри сайловларида ғалаба қозонди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри полициясининг собиқ ходими, АҚШ Демократик партияси аъзоси Эрик Адамс Нью-Йоркнинг янги мэри бўлади.

Фото: Reuters
Адамс АҚШнинг энг йирик шаҳри мэри лавозими учун 2 ноябрда ўтган сайловларда 66 фоиз овоз тўплаган. Унинг Республикачилар партиясидан рақиби Кертис Сливага 28 фоиз сайловчилар овоз берган.
Афроамерикалик Адамс янги лавозимдаги ишини 2022 йил 1 январдан бошлайди. Шаҳарнинг амалдаги мэри Билл де Блазио 8 йиллик фаолиятидан кейин ушбу лавозимдан кетади.
“Биз Нью-Йорк мэри лавозимига сайловларда ғалаба қозондик! Бу менинг орзум эди ва ҳаммамиз севадиган шаҳарни янги мэр сифатида билдиришимдан жуда ҳам фахрланаман”, деб ёзган Адамс Twitter’да.
Эътиборлиси, Адамс Нью-Йорк мэри лавозимини эгаллайдиган иккинчи қора танли бўлади. Унгача бу лавозимни эгаллаган биринчи қора танли Дэвид Динкинс бўлган ва у шаҳарга 1990-1993 йиллар давомида раҳбарлик қилган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Адамс Нью-Йорк раҳбари лавозимини шаҳар учун энг яхши бўлмаган даврда эгалламоқда. Мисол учун, у коронавирус пандемиясидан кейин шаҳарни тиклашига, тенгсизлик, арзон уй-жой тақчиллиги, давлат мактаблари муаммолари билан курашишига тўғри келади.
Адамс 2007 йилдан 2013 йилгача Нью-Йорк штатидан сенатор бўлган. Бунгача у 22 йил давомида Нью-Йорк полициясида ишлаган ва капитан унвонигача кўтарилган.
Мавзуга оид

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

15:38 / 25.09.2024
Ню-Йорк мэри сайловолди кампанияси учун хорижий давлатлардан пул олишда гумонланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

00:47 / 21.09.2023