Қирғизистондаги қаҳвахона ва ресторанларда сигарет ва чилим чекиш тақиқланди
Аввалги қонунчиликка кўра, жамоат муассасаларида чекувчилар учун алоҳида жойлар ажратилган бўлиши лозим эди.

Фото: AFP
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида чекишни тақиқловчи қонунни имзолади, деб хабар берди Спутник Қирғизистон.
Қайд этилишича, ушбу тақиқ қаҳвахона ва ресторанларга ҳам тааллуқли.
Қонун барча турдаги тамаки маҳсулотларига қарши курашишни кучайтириш чораларини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Аввалги қонунчиликка кўра, жамоат муассасаларида чекувчилар учун алоҳида жойлар ажратилган бўлиши лозим эди.
Аммо янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар фикрича, бу ҳолда тутун барча хизмат кўрсатувчиларнинг соғлиғига таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳужжат муаллифларининг қайд этишича, тамаки истеъмоли Қирғизистондаги ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаби ҳисобланади.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025