Босфор бўғозида Россия ва Туркия юк кемалари тўқнашиб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, фақат кемаларга зарар етган.

Фото: EPA-EFE/ERDEM
Босфор бўғозида Россия ва Туркия юк кемалари тўқнашуви содир бўлди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
Хабарда айтилишича, тўқнашув Бурса вилоятидан Россияга йўлга чиққан узунлиги 128 метрли «Русич-10» ва Кожаэли вилоятидан Қора денгизга йўл олган узунлиги 90 метрли Tahsin İmamoğlu кемалари ўртасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, фақат кемаларга зарар етган.
Воқеа жойига учта катер ва 14та шатакчи кема жўнатилган.
Мавзуга оид

23:06 / 11.02.2025
Германияда номаълум шахслар янги ҳарбий кема двигателига металл қириндиларини сепиб кетди

20:00 / 27.12.2024
Хитой дунёдаги энг катта десант кемасини сувга туширди

10:30 / 26.12.2024
Россия юк кемасининг Ўрта Ер денгизидаги ҳалокати. Ҳозиргача нималар маълум?

23:04 / 24.12.2024