Лавров Панжшердаги вазият туфайли толибларга мурожаат билан чиқди
Аввалроқ «Ал-Жазира» телеканали толиблар Панжшер вилоятига ҳужум бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.

Фото: РИА Новости
Москва «Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятида жанговар ҳаракатларни бошлашдан воз кечиши ва Афғонистондаги бошқа кучлар билан мулоқот бошлашига умид қилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ана шундай мурожаат билан чиқди.
У низолашаётган томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланишига умид билдирди.
«Музокаралар музокаравий ечим топади ва жанговар ҳаракатлар бошланиши ҳақидаги таҳдидлар амалга оширилмайди деб умид қиламан», — деди Лавров.
Аввалроқ «Ал-Жазира» телеканали толиблар Панжшер вилоятига ҳужум бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
«Толибон» ҳаракати вакили Амир Хон Муттақийнинг сўзларига кўра, толиблар ва Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланган.
Мавзуга оид

20:08 / 06.03.2025
Москвадагилар Эммануэл Макронга жавоб қайтарди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

21:15 / 26.02.2025
Лавров можарони фронт чизиғи бўйича музлатиш имконсизлигини айтди

17:11 / 24.02.2025