Олимлар йўқолиб кетиш хавфи остида турган мамлакатлар номини айтишди
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу минтақадаги мамлакатлар узоқ вақтдан буён денгиз тошқинлари, циклонлар, давомли қурғоқчилик ва грунт сувларининг шўрланишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, дунё океани сатҳининг кўтарилиши сабабли кўплаб мамлакатлар сув остида қолмоқда.

Кирибати / Фото: Getty Images
Глобал исиш оқибатида Тинч океанидаги айрим орол давлатлар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда БМТ иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи олимлари Guardian нашрига берган интервьюсида айтишди.
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу минтақадаги мамлакатлар узоқ вақтдан буён денгиз тошқинлари, циклонлар, давомли қурғоқчилик ва грунт сувларининг шўрланишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, дунё океани сатҳининг кўтарилиши сабабли кўплаб мамлакатлар сув остида қолмоқда.
«Бу эса Кирибати, Вануату ва Сулаймон оролларини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтиради», — деди Greenpeace Australia Pacific тадқиқотлар бўлими бошлиғи Никола Казуле.
Аввалроқ иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи Ер илгари ҳисоб-китоб қилинганидан кўра тезроқ исиб бораётганини маълум қилганди.
Олимларнинг ҳисоботида қайд этилишича, дунё бўйича ўртача ҳарорат 1,1 даражага кўтарилган. Бу эса 2040 йилга бориб ўртача ҳарорат 1,5 даражага ошишини билдиради.
У ҳолда иссиқ тўлқинлар, шамоллар, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ёнғинлар янада кўпроқ содир бўла бошлайди, музликлар эриб қулайди.
Маълумот берилишича, 1900 йилдан буён дунё океани сатҳи 20 сантиметрга кўтарилган.
Мавзуга оид

13:11 / 08.03.2025
Иқлим хавфи – 2025 индекси эълон қилинди. Унда нималар ҳақида сўз боради?

13:40 / 11.01.2025
Интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда — олимлар

21:59 / 08.01.2025
БМТ Арктика музликларининг эриши хавфли қадимий микробларни уйғотишидан огоҳлантирди

15:51 / 06.01.2025