Биржа савдоларида цемент нархи ошди
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида цемент нархи 0,9 фоизга қимматлашган. Шунингдек, шакар нархи 0,4 фоизга, суюлтирилган газ нархи эса 11,4 фоизга пасайган.

19 – 25 июль кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 1 триллион 278,6 млрд сўмлик товарлар сотилган.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 429,8 минг сўмдан 7 миллион 399,2 минг сўмгача, яъни 0,4 фоизга пасайган.
Цемент
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 508,5 минг сўмдан 512,9 минг сўмгача, яъни 0,9 фоизга кўтарилди.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафта давомида суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 минг 84,6 сўмдан 5 минг 388,7 сўмгача, яъни 11,4 фоизга пасайган.
Мавзуга оид

16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди

20:14 / 11.07.2024
Цемент ишлаб чиқарувчилар арзон цемент сотаётган Андижондаги завод устидан шикоят қилди

15:41 / 18.03.2024
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 млрд сўмлик цемент аниқланди

07:04 / 19.01.2024