Ўзбекистон | 10:46 / 28.06.2021
30707
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги «метан заправка»да иккита машина ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида иккита машина ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 28 июнь куни соат 05:40да Жиззах шаҳар «Сангзор» МФЙ О.Азимов кўчасида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиққан.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган маълумотга кўра, ёнғин шохобчадаги Matiz ҳамда Nexia русумли машиналарга газ тўлдириш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани боис келиб чиққан.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, қисқа фурсат ичида бартараф этилган. Таъкидланишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳар иккала машина батамом ёниб кетган ва яроқсиз ҳолга келган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Гўзаллик ва саломатлик манбаи!

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди