Россия ва Ўзбекистон ахборот алмашиш тўғрисида келишувга эришди

Фото: Daily Mail
Президент қарори билан "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборот ҳамкорлиги ва электрон шаклда ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида"ги битим тасдиқланди.
Битим 2020 йил 15 декабрда Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган. Томонлар ўртасида муносабатларда амал қиладиган халқаро шартномалар доирасида электрон шаклда ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш унинг предмети ҳисобланади. Уларни амалга ошириш учун ваколатли органлар этиб томонлар давлатларининг Ички ишлар вазирликлари белгиланди. Битим доирасида давлат сирини ташкил этадиган ахборот алмашилмайди.
Битимни амалга ошириш мақсадида ваколатли органларнинг ваколатли бўлинмалари ахборот ва технологик ҳамкорликнинг техник баённомаларини ишлаб чиқади.
Уларда қуйидагилар белгиланади:
ахборот алмашиш мақсадлари ва уни ҳимоя қилиш тартиби;
электрон шаклда узатиладиган ва олинадиган маълумотлар рўйхати;
уларни узатиш, сақлаш ва йўқ қилиш муддатлари, технологияси, тартиби;
техник воситаларни ўрнатиш, алоқа каналларини фойдаланишга киритиш ва уларга хизмат кўрсатиш муддатлари.
Шунингдек, Битимда ваколатли органларнинг ваколатлари ва уларнинг ҳуқуқлари ҳам белгиланган.
Битим дипломатик каналлари бўйича томонлар тарафидан у кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида билдиришнома олинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025