Қирғизистон ҳарбийлари Тожикистон чегара заставасини эгаллаб олди — ОАВ
Маълумотларга кўра, чегаранинг ҳар икки тарафига қўшимча куч ва воситалар келтирилмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати Тожикистонни учта чегара заставасига ҳужум қилганликда айблади, деб хабар берди 24.kg.
«Тожикистон томони "Қапчиғай", "Мин-Булак", "Достук" чегара заставалари ҳамда "Кожогар" ва "Булак-Баши" чегара постларига ўт очди. Миномёт ҳужуми натижасида "Достук" чегара заставаси биносида ёнғин юзага келди», — дейилади Бишкек баёнотида.
Хабар қилинишича, бунга жавобан Қирғизистон чегара махсус хизмати отряди Тожикистоннинг «Хожа Аъло» чегара заставасини эгаллаб олган.
Маълумотларга кўра, чегаранинг ҳар икки тарафига қўшимча куч ва воситалар келтирилмоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 16:30 ҳолатига кўра, Қирғизистонда чегарадаги можаро туфайли шифохоналарга ётқизилганлар сони 17 нафар, улардан бири вафот этган. Тожикистондаги маълумотларга кўра, камида 8 киши жароҳатланган.
Боткен областида аёллар ва болалар пана жойларга кўчирилган.
Мавзуга оид

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россияга киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

01:14 / 07.03.2025