Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Автомобил йўллари қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди.

Акбар Сафарович Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди.
Акбар Шукуров 2011-2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими, 2017-2018 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. У 2018 йил апрелида Жиззах шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган, 2021 йил январида лавозимидан озод этилганди.