Йўлдошева иши бўйича 13-суд мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқалар устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнлари 1 феврал куни давом этди.
Судда ички дорихона фаолияти ва COVID-19'дан экспресс-тестлар юзасидан гувоҳлар кўрсатмалари тингланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, Л.Сеижелова ва Н.Tўраева молиявий айбловлар бўйича кўрсатма берди.
Суд мажлисига келмаган гувоҳларнинг тергов даврида берилган кўрсатмаларини суд раиси ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, янги очилган ҳолатлар юзасидан судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилди.
Суд 2021 йил 8 февралга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025
Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади

20:44 / 27.02.2025