Ўзбекистон 23,8 минг тонна мандарин импорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига Ўзбекистон 11та хорижий давлатдан қиймати 4,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 23,8 минг тонна мандарин импорт қилган.

Фото: Getty Images
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, мандарин импорт ҳажми 0,8 минг тоннага кам.
Ўтган 11 ой давомида Ўзбекистон мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Покистон – 19,5 минг тонна;
- Хитой – 2,2 минг тонна;
- Туркия – 1,3 минг тонна;
- Миср – 214,2 тонна;
- Қозоғистон – 156,3 тонна.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 1 декабр ҳолатига Ўзбекистон 24,6 минг тонна мандарин импорт қилган.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025