Ferrari раҳбари коронавирус юқтирганидан сўнг истеъфога чиқди
Луи Камиллери шунингдек, Philip Morris International Inc компанияси директорлар кенгаши раиси лавозимини ҳам тарк этган.

Фото: ITALY PHOTO PRESS/ZUMA PRESS
Италиянинг спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи Ferrari NV компанияси бош ижрочи директори Луи Камиллери коронавирус юқтириб шифохонага ётқизилганидан сўнг кутилмаганда истеъфога чиқди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Камиллери шунингдек, Ferrari директорлар кенгаши таркибидан ҳам чиқиб кетган.
Бундан ташқари, у Philip Morris International Inc компанияси директорлар кенгаши раиси лавозимини ҳам тарк этган.
Ferrari ва Philip Morris Камиллери “шахсий сабаблар” туфайли истеъфога чиққанини маълум қилди.
Камиллери Ferrari раҳбарлигига 2018 йилда, компания бош ижрочи директори Сержио Маркионне вафот этганидан сўнг келганди.
Мавзуга оид

14:17 / 25.01.2025
Трампга тегишли бўлган Ferrari 1 млн долларга аукционга қўйилди

15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди

12:55 / 03.08.2024