Йилнинг энг яхши смартфонлари маълум қилинди
Huawei Mate 40 Pro энг яхши камерага эга смартфон деб топилди.

Фото: Huawei
DxOMark йил якунига кўра энг яхши смартфонлар номини маълум қилди. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар бермоқда.
Мутахассислар учта тоифа бўйича энг яхши смартфонларни танлаб олишди. Huawei Mate 40 Pro энг яхши камерага эга смартфон деб топилди.
Энг яхши зумга эга смартфон сифатида Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition эътироф этилди.
Энг яхши экранга эга смартфон тоифасида Samsung Galaxy Note20 Ultra ғолиб бўлди.
Мутахассислар шунингдек, энг яхши ақлли карнайни ҳам аниқлашди. Бу тоифада Xiaomi XiaoAI Speaker HD тенгсиз деб топилди.
Аввалроқ блогер Маркес Браунли ўз обуначилари ўртасида ўтказган синов асосида Asus ZenFone 7 Pro’ни энг яхши камерага эга смартфон деб атаганди. Браунли шунингдек, Huawei Mate 40 Pro, Xiaomi Mi 10 Ultra ва Samsung Galaxy Note20 Ultra смартфонларига юқори баҳо берган.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

17:16 / 23.01.2025
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:44 / 10.01.2025