Экспорт қилинган ўзбек мевасидан яна зараркунанда топилди
«Россельхознадзор» Ўзбекистондан келтирилган қуруқ мевада капер қўнғизи топилганини маълум қилди.

Фото: east-fruit.com
Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати («Россельхознадзор») импорт қилинган ўзбек қуруқ мевасида карантинли зараркунанда – капер қўнғизи мавжудлигини аниқлагани ҳақида хабар берилди.
«Ўзбекистондан келтирилган 1 тонна қуритилган ўрик мевасини фитосанитар карантин текширувидан ўтказиш тадбирида капер қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланди. Зараркунанда личинка ҳолида бўлиб, бир кило товарда иккита топилган», — дея хабар беради РИА.
«Россельхознадзор» мамлакатда барқарор фитосанитар шароитни сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон қуруқ мева ва ёнғоқ маҳсулотлари импортига тақиқ қўйиш талабини илгари суриши мумкин.
Идора хабарига кўра, айни пайтда томонлар мазкур масала юзасидан музокара олиб боришмоқда.
Аввалроқ, Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизматининг («Россельхознадзор») расмий веб-сайтида Ўзбекистондан Россияга қалампир ва помидор маҳсулотларининг кириб келиши учун вақтинчалик тақиқ қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32 / 10.03.2025
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025