Коронавирусдан кучли ҳимоя ҳосил қилишнинг шарти маълум қилинди

Фото: mskagency.ru
Коронавирусдан энг кучли ҳимояни коронавирусдан соғайиб, кейин эмланган кишилар олади. Бу ҳақда иммунолог-аллерголог шифокор Владимир Болибок маълум қилди.
“Коронавирусга чалинган ва унга антитаналарга эга одамлар учун вакцина қайта эмланишдек бўлади. Улар янада кўпроқ ҳимояга эга бўладилар”, – деб айтган мутахассис.
Унинг тушунтиришича, коронавирусдан соғайганларда антитаналар ишлаб чиқилиши уларда касаллик қай тарзда кечганига боғлиқ.
“Коронавирусни белгиларсиз ўтказган одамларда антитаналар титри кучсиз бўлади. Бироқ уни оғир ўтказиб, катта дозада стероид гормонлар олганларда ҳам антитаналар миқдори кам бўлади”, – деб айтган шифокор.
Болибокнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда яхшироқ ҳимояга эга бўлиш учун эмланиш, айниқса, муҳим ҳисобланади.
Мавзуга оид

17:19 / 17.01.2025
10 февралдан Умра зиёратчиларидан менингитга қарши эмланиш талаб этилиши айтилмоқда. Нималар маълум?

18:39 / 19.09.2023
ЖССТ ковиднинг янги тўлқинидан огоҳлантирди ва барча мамлакатларни эмланишга чақирди

10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис

03:31 / 16.02.2023