Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков халқаро қидирувга берилди
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ва Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг жазони ижро этиш давлат хизматида маълум қилинди.

Фото: AKIPress
Собиқ сиёсатчилар мамлакатда ўтган оммавий норозиликлар вақтида турмадан озод этилганди. Таъкидланишича, уларга берилган таътил муддати 12 октябрда ўз ниҳоясига етган.
“Сапар Исаков халқаро қидирувга берилди. Айни вақтда Исаков ва Ибраимов чегарани кесиб ўтгани-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ”, деб айтилган хабарда.
Сапар Исаков Алмазбек Атамбоев президентлиги вақтида 2017-2018 йилларда бош вазир лавозимини эгаллаган. Албек Ибраимов Бишкекка 2016-2018 йилларда мэр бўлган.
Уларнинг иккиси ҳам коррупция иши бўйича 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.
10 октябрда Қирғизистон бош прокуратураси собиқ президент Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорлари озодликдан маҳрум этиш жойларини ноқонуний тарк этганларини маълум қилган ва улардан ихтиёрий равишда ортга қайтишларини талаб қилган.
Мавзуга оид

18:01 / 12.03.2025
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара очилади

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025