NASA Бенну астероидидан намуна олиш тасвирларини эълон қилди
NASA Osiris-Rex роботли зонди Бенну астероидидан олган тупроқ намуналари тасвирларини эълон қилган, мутахассислар топшириқ муваффақиятли ўтганига амин бўлишмоқда. Топшириқнинг бош илмий раҳбари Данте Лоретта брифингда намойиш этган видеода қурилма Бенну юзасига тегиб тургани тасвирланган.

Фото: РИА новости
«Биз ҳозиргача маълум бўлган маълумотларда, намуна олиш жараёни яхши ўтди деган хулосага кела оламиз», деган Лоретта.
Унгакўра, кеча зонддан олинган тасвирларни таҳлил қилиш асосида мутахассислар олиниши кутилган миқдорданда кўпроқ олишга муваффақ бўлишган. NASA йиғилган материалларнинг аниқ миқдорини душанба куни маълум қилади.
NASA Осирис-Рех миссиясини тарихий деб атаган. Бўлим бошлиғи Жим Бриденстайн брифингда тушунтирганидек, биринчи марта техногенқурилма Бенну сингари кичик космик жисм (атиги 500 метр) атрофида айланган. Тасвирларнинг Ерга қайтиши 2023 йилга режалаштирилган.
Мавзуга оид

18:13 / 02.03.2025
Хусусий компанияга тегишли космик аппарат илк бор Ойга қўнишни амалга оширди

14:06 / 27.02.2025
NASA миссияси доирасида Ойга қўниш модули учирилди

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

17:07 / 19.02.2025