ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Фото: DAVID BUIMOVITCH/AFP/Getty Images
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан Ғазо секторида ўзаро қарама-қаршиликни тўхтатиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
ҲАМАСда таъкидланишича, келишувга Қатар воситачилигида эришилган.
Исроилнинг хавфсизлик соҳасидаги манба Исроилнинг Kan радиосига келишувга эришилганини тасдиқлаган. Унинг маълум қилишича, ўт очиш тўхтатилгандан кейин Керем-Шалом назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиш тикланади, Ғазо секторидаги балиқ овлаш ҳудуди очилади.
Охирги ойлар давомида Ғазо секторида икки томоннинг тез-тез бир-бирини ўққа тутиши кузатилган. Август ўртасида фаластинликлар Ғазо секторидан Исроил томон портловчи моддали пуфаклар учиргандан кейин Исроил сектордаги балиқ овлаш ҳудудини ёпиб қўйган, ёнилғи етказилишини тўхтатган ва юкларни ўтказиш учун мўлжаллаган Керем-Шалом назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйган.
Мавзуга оид

23:14 / 12.03.2025
Араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Ғазони қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — ОАВ

13:23 / 12.03.2025
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025