Хориждаги ватандошларни олиб келувчи навбатдаги чартер рейслар эълон қилинди
“Uzbekistan Airways” Ўзбекистон фуқароларини хорижий мамлакатлардан эвакуация қилиш учун чартер рейслар жадвали бўйича парвозларни давом эттиради. Навбатдаги жадвалда 22 июндан 5 июлгача режалаштирилган рейслар режаси акс этган.
Транспорт вазирлиги бундан олдин 15 июндан 21 июнга қадар хориждаги ватандошларни Ўзбекистонга олиб келиш учун амалга ошириладиган чартер рейслар жадвалини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз: вазиятга кўра рейслар йўналиши ва муддатида ўзгариш бўлиши мумкин, аниқ маълумотни рейсга яқин кунлар қолганда олиш тавсия этилади.