ФИФА янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўрнида қолди
Халқаро футбол федерацияси - ФИФА мамлакат миллий жамоаларининг 11 июнь ҳолатига кўра янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Пандемия сабабли миллий жамоалар ўйин ўтказмагани боис, рейтинг ўзгаришсиз қолди. Ўзбекистон миллий жамоаси рўйхатнинг 85-поғонасидан жой олган. Осиё миллий жамоалари ўртасида бу 12-кўрсаткичдир. Марказий Осиё жамоалари орасида эса энг яхши натижадир.
ОФКга аъзо федерациялар орасида Япония миллий жамоаси пешқадам саналади - 28-ўрин. Эрон ва Жанубий Корея эса бу борада учликда қолган.
Дунё рейтингида аввалги ойда бўлганидек Бельгия, Франция ва Бразилия миллий жамоалари етакчилик қилмоқда.
Кучли ўнлик билан танишинг:
1. Бельгия — 1765 очко
2. Франция — 1733
3. Бразилия — 1712
4. Англия — 1661
5. Уругвай — 1645
6. Хорватия — 1642
7. Португалия — 1639
8. Испания — 1636
9. Аргентина — 1623
10. Колумбия — 1622.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

17:16 / 23.01.2025
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:44 / 10.01.2025